Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ўз машиналарида янги турдаги видео қайд этиш мосламасини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Янги мосламанинг бошқаларидан фарқи шундаки, у нафақат ташқи тарафни, балки бир вақтнинг ўзида ЙПХ автомобили салонининг ичини ҳам тасвирга олади. Узлуксиз ишлаб турувчи қурилма кодланган бўлиб, ЙПХ ходимининг уни ўчириб ёқиши, тасвирларни йўқ қилишининг имконсиз. Бу эса биринчидан, ЙПХ ходими ишининг шаффофлигини таъминласа, иккинчидан, хизмат мажбуриятлари ижросини назорат қилиш ишларини осонлаштиради.
Изоҳ (0)