Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

22 май куни «Ўзтўқимачиликсаноат» ассосациясида Жанубий Кореянинг Daewon Wool Textile Co компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди UzDaily.

Фото: IVY Club

Фото: IVY Club

Учрашув давомида томонлар аралаш пахта ва полестер матоларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, республикадаги мактаб ўқувчилари учун мактаб формаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда корейс ҳамкорларининг тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Daewon Wool Textile Co компанияси Жанубий Кореяда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун IVY Club бренди остида машҳур формаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бундан ташқари компания Вьетнамда полестер ва жундан тайёрланган аралаш материалларни ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади.

Жанубий Корея компанияси делегацияси Ўзбекистонга «Ўзтўқимачиликсаноат» ассоцацияси таклифига биноан келган ва 25 майга қадар мамлакатдаги етакчи саноат корхоналари ва диққатга сазовар шаҳарларга ташриф буюради.

Daewon Wool Textile Co компанияси раиси жаноб С.Ким учрашув чоғида Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги сезиларли даражада ошганини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар