• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчига хос эртак ёхуд бир хонали таълим маскани

    «Ишонч» газетасида журналист Акмал Абдиевнинг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бутун биноси битта хонадан иборат мактаб ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Ишонч» газетаси

    Фото: «Ишонч» газетаси

    Чироқчи — нафақат Қашқадарё вилояти, балки мамлакатимиздаги катта ҳудудга эга туман. «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оғзикенг қишлоғи ҳам кенг ҳудудни эгаллаган. Бепоён дашт сарҳадларида жойлашган ушбу қишлоқдаги 146-умумтаълим мактабида 306 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бироқ қишлоқнинг халқ тилида «Янтоқсой маҳалласи» деб аталадиган чекка ҳудудида ҳам мактаб ёшидаги болалар бор. Уларга бу мактаб­­га қатнаб ўқиш узоқлик қилгани учун қишлоқ аҳолиси 2000 йилда ҳашар йўли билан бир хонадан иборат иморат қурган ва бу ерда мактаб «филиали» иш бошлаган.

    Очиғи, қишлоқ аҳли бу ишга «болалар саводсиз бўлиб қолмасин», деган мақсадда мажбурликдан қўл урган. Ўтган вақт мобайнида омонат бино эскириб, анчайин хароба ҳолга келиб қолди. Яқинда у амал-тақал таъмирланиб, стол-стуллар билан жиҳозланди. Қишлоқдагилар мактабнинг янги филиали биносини қуриб бериш ҳақида мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, уларга тайин­­ли жавоб берилгани йўқ.

    Ҳозир бу ерда бир вақтнинг ўзида бир синфхонада тўртта синф ўқувчисига дарс ўтилади. Биргина фидойи муаллим Тўйчи Жуманазаров саъй-ҳаракати билан қишлоқ болалари савод чиқариб, ўқиш-­ёзишни ўрганмоқда.

    — Бир синфда 1-4 синфларга мансуб бўлган 18 нафар ўқувчига дарс ўтаман, — деди Тўйчи ака.— Биринчи синф ўқувчиларига дарс ўтаётганимда қолган синф ўқувчилари кутиб туради…

    Бу жумлаларни ўқиганларнинг айримлари «бу гаплар ўтган асрга тегишли бўлса керак» деган хаёлга бориши тайин. Афсуски, бундай эмас. Бу Чироқчича замонавий эртак баёни, холос.

    — Телевизор орқали замонавий мактабларда ўқиётган тенгдошларимни кўрсам, ҳавас қиламан, — дейди 2-синф ўқувчиси Гулистон Саидова.

    — Келажакда ҳарбий бўлмоқчиман, — дейди 1-синф ўқувчиси Қаҳрамон Саидов. — Бунинг учун яхши ўқишим, спорт билан шуғулланишим керак. Бироқ бунга шароит йўқ…

    — Катта бўлсам, тикувчи бўлишни орзу қиламан, — деди 4-синф ўқувчиси Сабрина Саидова.— Мен ўқитувчи бўлмоқчиман…— Мен шифокор…Ўқувчилар бири қўйиб, бири қайси касбни ёқтиришини айта кетишди. Уларнинг орзулари бир олам…

    — Қишлоғимиздаги уйлар ўта тарқоқ жойлашган, — дейди «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жуманиёз Абдуллаев.Шу сабабли кичик ёшли болаларнинг бир кунда 4-5 километр узоқликдаги мактабга бориб келиши қийин. Қанийди, чекка ҳудудда ҳам замонавий таълим ­маскани қурилса…

    — Ота-оналарнинг талаби тўғри, — дейди қишлоқдаги 146-умумтаълим мактаби директори Жобир Отамуродов. — Чекка ҳудудда яшовчи ўқувчи асосий мактабдаги дарс­лар бошланишига соат 08:00 га пиёда етиб бориши учун соат 07:00 да уйдан чиқиши зарур. 13:30 да дарслар тугаса, ўқиш­лардан чарчаб-ҳориган ўқувчининг уйига етиб боришига яна бир-бир ярим соат вақт кетади. Яъни, соат 14:30, 15:00 да уйига кириб боради. Бу ҳар қандай ўқувчини ҳам толиқтиради.

    Ҳозирча Янтоқсой қишлоқчасида яшовчи ўқувчилар биргина синфда сабоқ чиқараяпти. Билим олишни истаганлар эса бошқа мактабга бориши зарур. Айни пайтда ўнлаб ўқувчилар­ уйидан узоқда бўлса-да ўқиш илинжида сарсон-саргардон бўлиб юрибди.

    Қишлоқдагиларнинг айтишича, яқинда Қашқадарё вилояти ер-мулк давлат корхонаси Чироқчи тумани филиали мутахассислари бу ерга келиб, янги мактаб филиали қурилиши учун ер майдонини ўлчаб кетишибди. Лекин қурилиш қачон бошланиши ҳали маълум эмас.

    Шу ўринда ҳақли савол туғилади: бу ҳолни мутасаддилар, хусусан, Халқ таълими вазирлиги қандай изоҳлайди? Бу қишлоқда мактаб филиалининг янги биноси қуриладими? Ёки аҳвол «эски ҳаммом, эски тос»лигича қолаверадими? Чироқчига хос эртак қандай якун топади?Бу каби саволларга ижобий ечим топилса, Оғзикенг қиш­лоғидан нафақат моҳир чавандоз-у чорвадорлар, балки жамият учун нафи тегадиган кўплаб зиёли ва тадбиркор инсонлар етишиб чиқади. Бунга ишончимиз комил. Айтганча, эртаклар ҳам ҳар доим яхшилик билан тугайди…

    23.05.2018, 15:29   Изоҳ (0)   33540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасида Олот чегара-божхона пости очилди (фото)

    23.05.2018, 15:17

    Тожикистон Ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

    23.05.2018, 15:06

    Чироқчида 37 нафар бола таҳсил оладиган мактабда ўқувчилар учун умуман шароит яратилмагани аниқланди (фото)

    23.05.2018, 14:55

    Бош прокуратурада фармацевтика соҳасидаги масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди

    23.05.2018, 13:33

    Ўзбекистон ойига 235 доллар иш ҳақи кўрсаткичи билан жаҳон рейтингида 118-ўринни эгаллади

    23.05.2018, 13:10

    Туркияда савдо ишлари билан юрган тошкентлик ака-ука экстремизмда айбланганди. Улардан бири Ўзбекистонга қайтди

    23.05.2018, 12:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.