21 май куни Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Меҳмонни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов кутиб олди.
Учрашувда мудофаа соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳарбий-техник соҳада ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувдан сўнг юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюриб, олий ҳарбий таълим муассасасининг вазифалари, фаолияти ва бой шонли тарихи, шунингдек, малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари билан танишди.
Изоҳ (0)