Навоий шаҳри марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида Ҳарбий ватанпарварлик боғи очилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Марказий ҳарбий округ ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бунёд этилган боғ майдони 3360 квадрат метрни ташкил этади.
Пиёдалар ва десантчилар жанговар машиналари, танк, зирҳли транспортёрлар, турли калибрли артиллерия қуроллари боғдан ўрин олган.
«Шарқ қурилиш» МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш ишларига жами 65 миллион маблағ сарфланган.
Изоҳ (0)