«UzNews.uz» Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ўз уйида 8 май, сешанба куни осилган ҳолда топилган йигит ҳақидаги хабарларни ўрганиб чиқди.
Тошкент давлат юридик университетининг собиқ талабаси инглиз тилидан имтиҳон топшира олмай ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида Университет талабасининг ўлими борасида бирор-бир расмий маълумот мавжуд эмас.
Талабанинг вафоти ҳақида университетга тақдим этилган ҳужжатга асосан ўлим ҳолати 2018 йил март ойида Тошкент шаҳрида эмас, республиканинг бошқа ҳудудида қайд этилган.
Талабанинг инглиз тилидан имтиҳонни топшира олмагани ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқланмади. Юридик университетнинг маълум қилишича, имтиҳондан ўтмаган талабаларга қайта топшириш учун икки марта имконият берилади. Имтиҳондан ўта олмаганлар университет талабалари сафидан четлаштирилмайди, балки кейинги ўқув йилида ўша босқичда ўқишни давом эттириш учун қолдирилади.
Изоҳ (0)