Тошкент шаҳар Божхона бошқармасининг «Бош почтампт» ТИФ божхона постида Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда, унинг ичида декларацияланмаган тўқ сариқ рангли одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, уларнинг соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)