2018 йилнинг 4–8 май кунлари умумтаълим мактабларида «Мардлик ва жасорат» дарслари ташкил қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг сайти хабар бермоқда.
«Мардлик ва жасорат» дарслари уруш қаҳрамонлари ҳамда мустақиллик йилларида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида ўқувчиларга маълумот бериш мақсадида ташкил этилган.
Таълим муассасаларида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)