Ҳукумат порталида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида келадиган товарларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш меъёрларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонининг лойиҳаси тақдим қилинди.
Ҳужжатга асосан, бир чоракда жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган, умумий эквивалент қиймати 1000 АҚШ долларидан, оғирлиги 30 килограммдан кўп бўлмаган товарлар божхона тўловларидан озод этилади. Шахсий истеъмол учун мўлжалланмаган товарларга чекловлар жорий қилинмайди ва божхона тўлови белгиланган тартибда олинади.
Божхона тўловининг ягона ставкаси қуйидагича белгиланади:
а) товар қийматининг белгиланган меъёрдан ошган қисмининг 30 фоизи миқдорида;
б) товар оғирлигининг белгиланган меъёрдан ошган ҳар бир килограмми учун 5 АҚШ доллари миқдорида.
Ҳужжат муҳокамаси 20 май, якшанба кунга қадар давом этади.
Изоҳ (0)