Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади, дея хабар бермоқда Давлат рақобат қўмитаси.
Сотувдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан (телефон: 230-41-70, 230-41-80, 230-41-68) ҳамда privatization.gkk.uz, E-IJRO AUKSION’нинг www.e-аукцион.uz сайтлари орқали олиш мумкин.
«Электрон савдоларда иштирок этиш тартиби www.e-аукцион.uz сайтида келтирилган», — дейилади қўмита ахборотида.