БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 1,9 миллион нафар аҳолиси тўйиб овқатланмайди. Айни вақтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, мамлакат аҳолисининг 4,5 миллион нафари семизлик касаллигидан азият чекмоқда.
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури ижодкорлари ўзига хос суриштирув олиб бориб, мазкур муаммоларнинг сабабларидан бири дабдабали тўйлар экани ҳақидаги хулосага келди.