АҚШ конгрессменлари Нобель мукофоти қўмитасига президент Дональд Трампни 2019 йили тақдирлаш ҳақидаги илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар қилган.
Мурожаатни АҚШ конгрессининг 18 нафар аъзоси имзолаган. Корея урушини тўхтатиш, яриморолни ядросизлантириш ва тинчлик ўрнатиш борасида қилган ишлари учун Дональд Трампни Нобель мукофотига лойиқ топиш лозимлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам тинчлик ўрнатиш ва Корея яриморолини ядросизлантиришга қўшган ҳиссаси учун АҚШ президенти Дональд Трампни Нобель мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилган.
Изоҳ (0)