• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шаҳло Сафарова оиласи, орзулари ва ижодга қайтиши ҳақида

    Sputnik мухбири шу кунларда Москвада гастрол сафарида бўлган ўзбек хонандаси Шаҳло Сафарова билан суҳбатлашди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    —Ҳаёт ва ижодингиз ҳақида айтиб беринг.

    —Кўп фарзандли оилада Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилганман. Менинг бобом кўп савоб ишларни қилган. Улар 2 нафар қозонлик ва украиналик қизларни вояга етказишган. Бизнинг оиламиз халқлар дўстлиги оиласига ўхшайди. Чунки собиқ Совет иттифоқи бизга таъсир қилган. Оиламизда отам ҳам рус фарзанд боқиб катта қилган. Унинг исмини Александр Павловичдан Ирисқулов Дониёрга ўзгартирганмиз. Ўзим уни икки укамдан кам кўрмайман. Ижодимни бошлаганимда пулларни кўпроқ шу укамга сарфлашга ҳаракат қилганман.

    —Ҳаётингизда касб танлашингизга таъсир қилган воқеа ёки инсон бўлганми?

    —Касб танлашимга онам сабабчи бўлганлар. Чунки кичиклигимда уларнинг қўшиқларини эшитардим. Отам 4 ёшимда ўтиб кетган. Амаким айтишларига кўра, отам ҳам жуда чиройли овозга эга бўлган. Биринчи устозим композитор Алишер Икромов бўлган. Таниқли ўзбек хонанда Юлдуз Усмонова қўшиқларида ўсганман.

    —Ижодингиз нимадан бошланган?

    —Ижодим концерт ва тўйлардан бошланган. Илк бор телевидениеда Алишер Икромов бошчилигидаги оркестр билан чиқа бошлади. Мендан биринчи интервьюни Шуҳрат Қаюмов олган. Ўзбек халқ шоири Хуршид Даврон менга жуда катта ёрдам берган.

    —Оилангиз ҳақида айтиб беринг? Нечта фарзандларингиз бор?

    —Бир нафар ўғлим бор. Энг катта бахтим ва тахтим шу ўғлимдир.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    —Қандай мукофотларингиз бор?

    — Ватан қўшиқ танловида вилоят бўйича «Ватан» қўшиғи билан биринчиликни олганман. Мен ҳурмат қилган инсон Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими бўлган вақтларда ўқитувчилар кунига бағишланган хайрия концертида эсталик девор соатини совға қилган.—Ҳаётда ушалмаган орзуларингиз борми?—Албатта ушалмаган орзуларим бор. «Истиқлол» саройида катта концертлар бериш ниятим бор. Аввал 5—6 йил Тошкентдаги «Зарафшон» залида концерт берганман. Кўпроқ хайрия — хотин-қизлар кунлари, қариялар уйларида концертлар қилганмиз. Кам таъминланганларни хайрия қилиб чақирардик. Орзуларим — халқни дардини кўпроқ куйлаш, қўшиқларим уларга етиб боришни хоҳлардим.—Аёлларнинг кучи нимада деб ўйлайсиз?

    —Ўйлайманки, аёлларнинг кучи — латофатда, гўзалликда, иффатда.

    —Ҳаётингизни қай даражада севасиз?

    —Бир нарсадан мамнунманки, халққа хизмат қилаётганим, яхшилик қилаётганим. Қўшиқларим билан яхшиликни қалбларга етказа олаётганим, шу билан фахрланман ва бундан илҳомланиб, ҳурсанд бўлиб яшайман. Санъатим мени ҳаёт ғам ташвишларидан чалғитади.

    —Энг бахтсиз аёл қанақа аёл деб ҳисоблайсиз?

    —Фарзанди йўқ аёл бўлса керак деб ўйлайман. Чунки оналик катта бахт.

    —Нега охирги вақтларда ижодингизда танаффус? Яна ижодда фаол бўлиб, концерт беришни хоҳлайсизми?

    —Ҳа албатта, ҳаётда анча ижодимда танаффус бўлди. Концерт, телевидениядан чиқмай қолдим, лекин барибир майда кичик концертлар ташкил қилиб, ҳар доим ижод билан шуғулланиб келаман. Даромадим фақат шу қўшиқларим орқали. Ҳозир мен Москвага гастролларга келишдан олдин Президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига телефон қилдим. Шунда кўп нарсаларни айтиб ўтдим, масалан, лицензия қиммат, кўплар тўлай олмайди. «Ўзбекнаво» ёрдам бериб, қўллаб-қувватласа қўшиқларим, катта концертлар қилсам ёрдам беришса, деб илтимос билан чиққандим. Бу мурожаатим ижобий ҳал бўлди. «Ўзбекнаво»дан 3 та хат келди. «Москвадан қайтганизда, қўшиқларингиз ва клипларингизни олиб келишингизни сўраймиз, телевидение ва радиоларда намойиш қилиш учун», — деб айтишди. Мен барибир бутун умр ўзбек халқига хизмат қилиб келганман. Россиядан кетсам албатта Ўзбекистонда телевидения ва радио орқали қўшиқларим халқимиз эшитиб қолади.

    —Ўзбек санъаткорлар ижоди ҳақида қандай фикрдасиз, ўзбек хонандаларини қўшиқларини тинглайсизми? Кимнинг ижоди кўпроқ ёқади, хонандалардан кўпроқ кимга хавас қиласиз?

    —Ҳар бир санъаткорнинг ўз йўли бор. Ўзбек хонандалари,  устоз санъаткорлар — Юлдуз Усмоновани қўшиқларини эшитаман. Кўпроқ илҳом бағишлайдиган куйларни тинглайман.

    —Ўзбек хонанда ва актирасаларининг ибо-ҳаёси, кийиниб юришига ҳақида қандай фикрдасиз. Расмларни интернетга қўйишига қандай қарайсиз?

    —Ўйлайманки, ҳамма нарса чиройли ва меъёрида бўлиши керак. Чунки санъаткор халқ кўради, санъаткор қанчалик ўзини одоб билан ўзини туца, халқ шундан ибрат олади. Маданият ходими ўзини ижобий намуна сифатида ўзини кўрсата билаши керак.

    —Санъатда юлдуз бўлиш учун истеъдодни ўзи етарли деб ўйлайсизми? Жонли ижрода неча кун концерт беришга кучингиз етади?

    —Ҳозирги пайтда санъаткор юлдуз бўлиши учун истеъдодни ўзи етарли эмас бўлиб қолди. Чунки ҳамма ёқ шоу-бизнес бўлиб кетган, ҳамма нарса пулга тақалади. Ҳомийларсиз жуда қийин. Жонли ижрода қўшиқ айтишга келадиган бўлсак, ниятим борки, юлдузларимиз қаторида икки ҳафта концерт бериш ниятларим бор.

    —Россияда ижодингиз ҳақида айтиб беринг, концертлар ҳақида айтиб беринг? Келгусида қандай режаларингиз бор?

    —Россияга ўтган йил ёз мавсумида келдим. Бу ерда ҳам концерт беришни бошладим. Кўпроқ Санкт-Петербургда ишларим юришиб концертлар бердик. Ҳозир Москвада 2—3 та жойда концерт бердим. Режаларим халққа хизмат қилишдир. Янги қўшиқларимдан «Мени ҳафа қилма», «Ватан», «Йигит йиғламасин» қўшиқларини тайёрлаганман. Айримлари ёзилиб бўлди, насиб қилса телерадио эшитиришлар орқали намойиш қилинади. Яна бир орзуим чет элда ишлаб, қора меҳнат қилиб Ўзбекистонни бюджетини тўлдираётган, бегона юртларда азоб-уқубатлар юз тутиб шунчалик меҳнат қилиб бирини икки қалаётган ватандошларимиз учун қўшиқ яратиш ниятим бор. Бу борада шеърлар ёзганман. Рус тилида ҳам «Не обижай меня», «Я жизн отдам за тебя» қўшиқларим бор. Қўшиқларга халқ шоирлари шеърларидан оламан. Ўзбекча қўшиқ муаллифлари кўпроқ оркестрда айтган қўшиқларимни Алишер Икромов, Зокиржон Отабоев сўзларига ёзилган.

    24.04.2018, 12:27   Изоҳ (0)   37119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Севинч Мўминова укасини уйлантирди (фото ва видео)

    23.04.2018, 22:33

    Юлдуз Усмонова Нукусда концерт беради

    23.04.2018, 12:38

    АҚШда Майкл Жексон биринчи марта «Ой юриши»ни ижро этган оёқ кийим кимошди савдосида сотилади

    23.04.2018, 08:46

    Отажоновлар сулоласининг кенжаси ҳам уйланди (фото)

    22.04.2018, 12:01

    «Тошкентнинг ягона фокусчиси» шаҳарнинг энг катта киносаройида шоу тақдим этади

    21.04.2018, 21:46

    «Миллион»нинг собиқ аъзоси Шаҳло Зоирова жамоадан кетиши сабабларини маълум қилди (видео)

    21.04.2018, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мерилин Монронинг паспорт учун сурати 21 минг доллардан кўпроққа сотилди

    Лайфстайл | 21 июл, 17:35

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    “Реал” “Манчестер Сити” футболчисини 100 млн еврога харид қилмоқчи

    Спорт | 21 июл, 17:20

    “Тошкентда пиво фестивали ўтказган ва унга рухсат берганлар жазоланиши керак” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 21 июл, 17:06

    “Афғонистон ҳатто бир қарич ерида ҳам хорижий ҳарбийлар бўлишини қабул қилмайди” — “Толибон”

    Афгонистон | 21 июл, 17:00

    Microsoft дастурининг заифлиги туфайли хакерлар дунё бўйлаб ҳукумат идоралари ва компанияларга ҳужум қилди

    Дунё | 21 июл, 16:54

    Нега одамлар ғийбат қилади? Эволюцион таълимот бўйича мутахассислар изоҳ берди

    Лайфстайл | 21 июл, 16:45

    Эрон, Хитой ва Россия санкциялар хавфини муҳокама қилади

    Дунё | 21 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.