«Миллион» кулги жамоаси 30 март — 5 апрель кунлари янги таркиби билан «Истиқлол» санъат саройида концерт дастурини тақдим этди. Концертдан сўнг жамоа аъзоларидан бири Даврон Кабулов «Миллион»нинг янги таркиби ҳақида интервью берган эди.
Орадан кўп ўтмай «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Шаҳло Зоирова бу жамоа сафидан кетиши сабабларини журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.
Интервью давомида Шаҳло Зоирова «Миллион» жамоаси унинг учун ўз оиласидек бўлиб қолганлиги, кетиш ҳақидаги қарорга келиши осон кечмагани ва янги жамоа тузиш ҳаракатлари кетаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.
Изоҳ (0)