Марҳум поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг машҳур «Ой юриши»ни биринчи марта намойиш қилган оёқ кийими 26 май куни Калифорниядаги кимошди савдосида сотувга қўйилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Florsheim Imperial компаниясининг қора чармдан ишланган лоферини Майкл Жексон Billie Jean репетицияси вақтида кийган. Ўшанда қўшиқчи машҳур «Ой юриши»ни биринчи марта ижро этган», — дейилади GWS Auctions аукцион уйи сайтида.
Оёқ кийим пойларидан бирига «Michael #2» белгиси туширилган. Унга машҳур хореограф ва раққос Лестер Вилсоннинг хати илова қилинади, унда Жексон бу туфлини репетициядан кейин унга совға қилгани айтилади.
Пойабзалнинг бошланғич нархи — 5 минг доллар.
Изоҳ (0)