Тошкентда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида П.И.Чайковский номидаги Катта симфоник театрнинг таниқли дирижёр Владимир Федосеев бошчилигидаги концерти бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси тошкентлик мухлисларга дунё классикаси ноёб асарлари ижросидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этди. Кечада Ж.Вердининг «Травиата», Ж.Россинининг «Севилья сартароши», Чайковскийнинг «Иоланта», М.И.Глинкининг «Руслан ва Людмила» ва бошқа ўлмас мусиқий асарлар янгради.
Арияларни «Новая Опера» театри етакчи солисти Василий Ладюк ва Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри етакчи солисти, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов ижро этди.
19 апрель куни «Лукойл» компанияси Тошкент аудиториясига яна бир концертни тақдим этади. Унда М.Магомаев, А.Пахмутова, А.Бабажаняннинг опера ариялари ва қўшиқлари янграйди.
Изоҳ (0)