Қўшиқчи Наргиз Зокирова «Нелюбов» («Нафрат») қўшиғига клип суратга олдирди. Унда оиласида жабр-зулм кўрган аёллар қатнашди, деб ёзади «Nasiliyu.net».
Клипда хонанданинг ўзи ҳам ҳаётий ҳикоясини гапириб берди: «Эрим жағимни уриб синдирган. Ерга йиқилиб ётганимда тепган, болаларимни калтаклаган, мени ўлдиришини айтиб қўрқитган».
Клипда оддий аёллар қаторида россиялик машҳур қўшиқчи Валерия ҳам қатнашган ва биринчи турмуш ўртоғидан кўрган хўрликлари ҳақида сўзлаб берган.
Пировардида, клипнинг ҳар бир қаҳрамони ҳаётда ўз бахтини топган. Улар қийин вазиятга тушиб қолганда, жабр-зулмга чидаб, индамай ўтиравериш эмас, бунга қарши курашишга даъват қилган.
Изоҳ (0)