Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Молия вазирлиги Тошкент шаҳри туманлари томонидан 2017 йил бюджетининг бажарилиши ҳақида маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳисоботга кўра, Мирзо Улуғбек 2017 йил якунларига кўра Тошкентнинг энг сердаромад тумани бўлган. Туман даромади 138,5 миллиард сўмни ташкил этган — бу пойтахтнинг барча туманлари ичида энг юқори кўрсаткич. Ўз навбатида, харажат 133,9 миллиард сўмни ташкил қилган.

Маҳаллий бюджетни бажаришда энг катта харажат кўрсаткичи Юнусобод туманида қайд этилди — 145,2 миллиард сўм. Даромад, ўз навбатида, 128,5 миллиард сўмга тенг бўлди.

Энг кичик даромад Бектемир туманига тўғри келди — 24,4 миллиард сўм (харажат — 28,7 миллиард сўм).

2017 йили Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетини бажаришда жами даромад 2,44 триллион сўмни, харажат 2,43 триллион сўмни ташкил этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди