Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига хайрихоҳ депутатлари, бизнесменлари ва жамоат арбоблари Brexit масаласида янги референдум ўтказишни истамоқда. Шу мақсадда улар Британиянинг Европа Иттифоқи таркибида қолишини ёқлаб янги кампания бошлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Кампания ташаббускорларидан бири, жамоат арбоби актёр Патрик Стюартнинг таъкидлашича, Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши шартлари 2016 йилги референдумда кўрсатилганидай бўлиб чиқмади.
Унинг сўзларига қараганда, «Жамоатчилик овози» кампанияси Brexit’га қарши гуруҳларни бирлаштиришга қаратилган. Улар янгидан куч тўплаб, янги референдумда ғалаба қозонишни режалаштирмоқда.
Кампания яқин вақт ичида Шимолий Лондонда ташкил этиладиган митингда расман очилади. Шундан сўнг депутатларни янги референдумга кўндириш бўйича тарғибот олиб борилади.
Изоҳ (0)