Саёҳат қилишга, китоб ўқиш каби қанча кўп маблағ сарфласангиз, шунча кўп эсдалик, қувонч, илҳом, билим ва янги-янги ғоялар билан бойишингиз мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Буни Murad Buildings асосчиси Мурод Назаровнинг ўз оиласи билан Италия мамлакатига саёҳати мисолида яққол кўришимиз мумкин. Италия муҳити оилага шу қадар манзур бўлдики, илҳомланиб, улар шу сингари ўзига хос муҳитни жонажон Тошкентда яратишни жуда хоҳлашди. Бу эзгу ният оилавий бахт онларини эслатгани туфайли, бошқа инсонларга ҳам бахт ҳиссини улашиш мақсадида, янги лойиҳани «Бахт» — Felicita деб номлашга аҳд қилинди.
Пойтахт марказида қад ростлаган Felicita турар жой мажмуа ғояси шу тариқа пайдо бўлди. Лойиҳани амалга оширишдан аввал Murad Buildings жамоасини битта савол жиддий ўйлантирарди: қандай қилиб Италиянинг кичик бир қисмини Тошкентда барпо этиш мумкин!? Бутун МДҲ мамлакатлари орасида ўзининг моҳир бунёдкорлиги билан донг таратган қурувчилар ишга шай, бироқ кичик Италия лойиҳаси учун бу етарли эмас эди, ҳақиқий италиялик меъмор ёрдамисиз бунга эришиб бўлмасди. Меҳмон Леонардо Ноцса ўзини узоқ куттирмади.
«Murad Buildings таклифига кўра ўтган йилнинг январида Тошкентга келдим. Мен ишни биринчи навбатда Мурод Назаровнинг бўлажак лойиҳа ҳақидаги фикрлари ва унинг дунёқараши билан яқиндан танишдим. Шундан кейингина Felicita лойиҳасини амалга оширишга жамоа билан киришдик», — дейди Леонардо Ноцса.
Компания «Тошкентдаги кичик Италия лойиҳаси» учун муносиб жойни 2 йил излади ва топди. Қурилиш ишлари анча нозик бўлиб, шижоатни моддий рағбатдан устун қўйишган бунёдкорлардан кучли меҳр, деталларга алоҳида эътибор ва матонат талаб этди. Felicita фақатгина номи билан эмас, бутун борлиғи билан Италия муҳитини ўзида гавдалантириши керак эди.
6 қаватдан иборат бўлган ҳамда 40 хонадон учун мўлжалланган Felicita пойтахтнинг Абдулла Қаҳҳор ва Маҳмуд Торобий кўчалари кесишмасида барпо этилди. Мазкур бахт масканида сиз 108 дан бошлаб 219 квадрат метргача бўлган квартираларни топишингиз мумкин. Felicita учун махсус немис компанияларининг эшик-ромлари ҳамда шовқинсиз ишлайдиган япон лифтлари олиб келинган.
Murad Buildings жамоаси ҳар сафар бир-бирини такрорламайдиган иморатларни топширишдан завқ олади. «Гап қанча пул топишда эмас, биз учун асосийси ўз меҳнатимиздан ва асарларимиздан роҳат олишдир», — дейди компания раҳбари.
11 апрель куни Felicita ўзининг илк меҳмонларига ҳақиқий Италия муҳитини тортиқ қилди. Тадбирда Murad Buildings ҳамкори Audi компанияси ҳам қатнашиб, ўзининг энг сўнгги русумдаги автомобилларини турар жой мажмуасининг замонавий ерости автотураргоҳда меҳмонларга намойиш этди.
12 апрелдан Felicita турар жой мажмуаси эшиклари барча учун очиқ. Келинг, кўринг ва баҳо беринг. Зеро Murad Buildings учун сизнинг ҳар бир фикрингиз аҳамиятлидир.
Отабек Мирсагатов суратлари.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)