App Annie маълумотларига кўра, «Яндекс.Такси» мобил дастури Ўзбекистондаги App Store дўкони пешқадамига айланган. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Spot

Дастур бир кун ичида рейтингда 71 поғона юқорига кўтарилиб, анъанавий етакчи — Telegram’ни ортда қолдирган.

Аввалроқ, «Яндекс.Такси» бош директори Тигран Худавердян хизматга бўлган талаб компания кутганидан ўнлаб бараварга кўпроқ бўлиб чиққанини айтганди.

Бунга қадар Telegram фақатгина ҳозирда топдан чиқиб кетган GetContact дастуридан ортда қоларди.

Айни вақтда рейтингдаги учинчи поғонани imo сервиси эгаллаб турган бўлса, тўртинчи ва бешинчи поғоналарни тегишли равишда SHAREit ва Instagram эгаллаган.

Фото: Spot