Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳукумат топшириғига биноан тегишли вазирликлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг янги талқинини ишлаб чиқиб, халқ муҳокамасига қўйди. Бу ҳақда инспекциянинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Маълумот учун, қонуннинг янги таҳрири йиллар давомида таълим тизимида тўпланиб келган камчилик ва муаммолардан ҳамда бир қаторда хорижий мамлакатлар тажрибасининг чуқур таҳлили асосида шакллантирилган.
«Ушбу ҳужжатни мукаммал ишлаб чиқилишида сизнинг ҳиссангиз катта! Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидаги сўровномада фаол иштирокингизни сўраб қоламиз.
Сўровнома ‘бобъларга бўлинган бўлиб асосий ҳужжат билан танишиб чиқиб, тегишлича ўзгартиришларни таклиф қилсангиз бас», — дейилади хабарда.
Муҳокамада қуйидаги манзил орқали иштирок этиш мумкин.
Изоҳ (0)