«Ведомости» Нью-Йорк автосалонининг янгиликларини тақдим этди.
Cadillac аввал General Motors бренди линейкасида бўлмаган XT4 ихчам кроссоверини бозорга чиқармоқда.
Nissan Altima седани олтинчи авлодининг салон ўлчамлари катталаштирилган, моделга VC Turbo мотори ўрнатилади.
Toyota RAV4 ихчам кроссоверининг бешинчи авлоди Европада 2019 йилда пайдо бўлади.
Уч қатор ўриндиқли (6—7-ўрин) Lincoln Aviator кроссовери 2019 йилда сотувга чиқади.
Volkswagen Atlas кроссоверининг беш ўринли кичрайтирилган версияси консепти — Cross Sport Сoncept.
Jaguar ва Waymo АҚШда ҳайдовчисиз такси сервисини ташкил этиш учун 20 мингта I-Pace электромобилини ҳайдовчисиз бошқариладиган технология билан жиҳозлайди.
Хорватия компаниясининг дунёдаги энг тез электромобили янги версияси Rimac-C-Two икки сонияда соатига 100 километр тезликка эришишдан ташқари, қувват олмасдан 650 километр масофани босиб ўта олади.
Bugatti суперкарининг янада кучли версияси — Chiron Sport — 1 500 от кучига эга, қиймати 3,26 миллион доллардан бошланади.
Jaguar F-Pace SVR — Британия кроссоверининг энг тез ва кучли версияси. 550 от кучи, 4,3 сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади, максимал тезлиги — соатига 283 километр.
RS 5 Sportback — двигатели V6 BiTurbo 2,9 л. Максимал тезлиги соатига 280 километр.
Acura RDX ихчам кроссовери учинчи авлоди серия версияси.
Cadillac илк бор CT6 катта седанининг спорт версияси — V-Sport’ни чиқармоқда.
Genesis G70 ихчам седани Шимолий Америка бозорига чиқарилмоқда.
Изоҳ (0)