Фарғона вилояти бош имом-хатиби лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Турсунтоҳир Эрбўтаев ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган ушбу лавозимидан озод этилиб, Фарғона шаҳри «Уммул Қуро» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри бош имом-хатиби Абдуллаев Убайдулло Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)