Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистон масалаларига бағишланган халқаро конференция пресс маркази ўз ишини давом эттирмоқда. Пресс марказда хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, пресс марказга Ўзбекистонда таҳсил олаётган афғонистонлик талабалар ҳам таклиф этилган. «Дарё» мухбири Севара Нишонова афғонистонлик талаба Асила Ноибзода билан суҳбатлашди.

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман
Биз Ўзбекистонга келганимизга 2 ой бўлди. Ҳозирда Ўзбекистон Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таҳсил оламиз. Бу ерда 96 та талабамиз, улардан 11 таси қиз бола. Ўқув марказимизда тил тўгараклари, ҳунар ўргатадиган тўгараклар, компьютер ўргатадиган тўгараклар мавжуд. Ўқув даргоҳимиздаги шароитлар жуда яхши тайёрланган, асосийси нимани ўрганишни истасак, бунинг иложи бор. Бизга мана шундай имкониятларни яратиб бераётган икки мамлакат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғанидан миннатдормиз. Авваллари, телевизор орқали Ўзбекистондаги ёшларга яратилган шарт-шароитларни кўриб, бу мамлакатга келишни орзу қилар эдим. Бугун ўша орзум амалга ошганидан бахтиёрман. Ҳозирда Термиз давлат университетида ўзбек тили ва адабиётини ўрганмоқдаман. Насиб этса, ўрганганларимни ватанимга қайтиб, ёш авлодга ўргатишни ният қилганман. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўстлиги, меҳрибонлиги билан бизга манзур бўлди. Ҳар доим уйдагилар билан гаплашганимда бу ерда бизга бўлаётган илиқ муносабат ҳақида тўлқинланиб гапираман. Улар ҳам бизни мана шундай кутиб олишганларидан ўзбек халқидан миннатдор.

Асила, афғонистонлик талаба қиз

Асила ўзи туғилиб ўсган ҳудуд ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:
Афғонистонда Самангон вилоятида яшайман. Асли ушбу вилоятнинг номи Ойбек. Уни биз Айбак деб атаймиз. Ушбу ҳудуд аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади. У ерда ҳам ўқиш учун шароитлар бор. Лекин, Ўзбекистондагидек эмас. Менинг уйимдан Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига саккиз соатлик йўл босилади. Умуман олганда, афғон ва ўзбек халқининг маданияти ва урф-одатлари, яшаш тарзи, қадриятлари бир хил. Ягона фарқ шундаки, Ўзбекистонда тинчлик ҳукмронлик сурмоқда, Афғонистонда эса нотинчлик... Ўзбек ёшларига, ўз тенгдошларимга тинчликнинг қадрига етинг, яхши ўқинг ва яхши яшанг, дегим келади. Афғонистонлик ватандошларимнинг ягона орзуси бор, у ҳам бўлса тинчлик. Улар Афғонистонда ҳам Ўзбекистондагидек тинчлик бўлишини орзу қилиб яшашмоқда. 29 март куни яна 35 нафар афғонистонлик талаба Ўзбекистонда темир йўл соҳасида таълим олиш учун келади. Ёзда эса яна 300 нафар талаба келиши кутилмоқда.

Асила, афғонистонлик талаба қиз

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади