Хитой жанубидаги Юньнань провинциясида жойлашган Куньмин ҳайвонот боғида 7 март куни «Гуллаётган олчалар» 19-фестивали очилди. Мазкур фестиваль 7 апрелга қадар давом этади. Бу ерда 5 мингдан ортиқ олча ва олма дарахтларининг айни гуллаган даврини кўриш мумкин. 16 мартдан 15 апрелга қадар эса Гукун боғида «Гуллаётган олчалар 2018» Шанхай фестифали бўлиб ўтади, у ерда 82 турдан ортиқ 12 минг гуллаётган олча дарахтлари ўрин олган. «Великий Мир» нашри ушбу боғлардаги олча дарахтларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Хитойда «Гуллаётган олчалар» фестивали бўлиб ўтмоқда (фото+видео)
×
Изоҳ (0)