Самарқанд вилоятининг шу номли туманида шифокор қотилликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Самарқанд туманида 21 март куни соат 23:30 ларда Захлик маҳалласида яшовчи, RSҳТЁИМ Самарқанд вилояти филиали шифокори, 1974 йилда туғилган М. Эшонқулов уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида Навбоғ маҳалласида яшаган, 1965 йилда туғилган М. Ҳожиевнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган», — дейилади хабарда.
М. Ҳожиев касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. М. Эшонқулов қўлга олинган.
Изоҳ (0)