Москвада Федерация Кенгаши биноси олдида турган автомобилларга ўт қўйишга уринган эркак куйиш жароҳатини олди. Жиноятчининг ҳаракатларини кузатув камералари қайд этган, деб ёзади «Вести».
20 март куни кечқурун Большой Дмитровкадаги бинога сумкасида камида учта «Молотов коктейли» бўлган эркак яқинлашди. Ёнувчи аралашма бўлган биринчи бутилка қимматбаҳо хорижий машиналар устидан ўтиб, йўлнинг ўтиш қисмига тушди.
Парламент юқори палатасининг қўриқчиси рация орқали ёрдам чақиргунга қадар жиноятчи иккинчи «снаряд»ни ҳам улоқтиришга улгурди. Бироқ бу сафар ҳам бутилка тротуарга тушди. Тасодифий ўткинчи бутилкани эпчиллик билан уни отган одамга йўналтирди. Бутилка жиноятчининг оёғи остида ўт олиб, унинг чап оёғи ёна бошлади. Шу пайтда яна бир пиёда унга ёрдамга келиб, оловни ўчирди.
Шундан сўнг у полицияга топширилди. Унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)