АҚШ президенти Дональд Трамп 19 март, душанба куни мамлакатни қамраб олган опиоид инқирозига қарши курашиш бўйича режани тақдим этади. Бу ҳақда Оқ уйнинг ички сиёсат бўйича директори Эндрю Бремберг журналистларга маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Ҳужжатдан бошқа таклифлар билан бирга наркотик сотувчиларга нисбатан ўлим жазосини жорий этиш таклифи ҳам ўрин олган.
«Адлия вазирлиги наркотик сотувчилар учун ўлим жазоси жорий этилишига эришиш учун ҳаракат қилади», — деди у.
Уч йил давомида наркотик дори воситалари учун рецептлар ёзиб беришни учдан бирга қисқартириш курашнинг яна бир банди бўлади.
Изоҳ (0)