Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Непал пойтахти Катманду шаҳрида Бангладеш авиакомпанияси самолётининг ҳалокатга учрагани муносабати билан Непал Президенти Бидхя Деви Бхандарига чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Катманду халқаро аэропортида US-Bangla авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 50 киши қурбон бўлди.
Изоҳ (0)