2018 йил 12 февраль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А. исмли шахсни ишончига кириб, уни алдаб, 26 дона қалбаки 10 минг сўмлик купюра пулларини бериб, икки қоп ун маҳсулотини сотиб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораўзак туманида яшовчи фуқаро О. қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки 2 826 дона 10 минг сўмлик купюра ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О. ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи B. исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)