Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Lada Largus ва «КАМАЗ» машиналари тўқнашувида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
1 март куни соат 03:30 ларда хоразмлик Ю.К. ўзига тегишли Lada Largus машинасини Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов» асфальт йўлининг 900–901 километри оралиғида бошқариб кетаётиб, йўлнинг чекасида тўхтаб турган, П.Т. бошқарувидаги «КАМАЗ» юк машинаси тиркамасининг орқа томонидан келиб урилган.
Натижада Lada Largus’да бўлган йўловчилар, нукуслик С.Б. ва И.С., қўнғиротлик О.А. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)