Термизда Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 20 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Дилфуза Шерхонова уч ёшигача Тожикистон Республикасида яшаган. 25 йилдан буён Термиз шаҳридаги Темирйўлчи маҳалласида истиқомат қилади. Темирйўл тармоғида ишлаётган Д.Шерхонова ўзининг самарали меҳнати билан ҳамкасблари ҳурматини қозонган. 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Дилфуза Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб, Конституцияда белгиланган барча ҳуқуқлардан фойдаланиш шарафига муяссар бўлди.
«Фуқаролигим бўлмагани мен учун армон эди. Бугун қувончим чексиз», – дейди Д.Шерхонова.
Изоҳ (0)