TravelAsk Хитойдаги велосипедлар қабристони тасвирланган суратларни тақдим этди.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида маҳаллий аҳоли ижарага велосипед олиб, ижара вақти тугагач уларни хоҳлаган жойига ташлаб кетади. Коммунал хизмат ходимлари эса ташлаб кетилган транспорт воситаларини тўплаб, шаҳарнинг жанубий қисмига олиб бориб ташлайди. Ижарачи компаниялар ўз велосипедларини шу ердан олиб кетишлари мумкин бўлади, бироқ уларнинг аксарияти бунга вақт сарфлашни истамагани сабаб 10 000 дан ортиқ темир «марҳумлар» жамланган велосипедлар қабристони юзага келган.
Изоҳ (0)