Саудия Арабистонининг Аль-Хубар шаҳрида олтита бино фасадига граффитилар туширилди. Arab News газетасининг хабар беришича, бу қироллик ҳудудидаги илк бу каби лойиҳадир, деб ёзади «ТАСС».
Йигирмадан ортиқ уста ўн кун давомида уйлар фасадини безатди. Баъзи суратларда ислом меъёрларида тақиқланган одамлар тасвири ҳам бор. Маҳаллий картина галереяси соҳиби Мадави аль-Баз кўча санъати кўргазмасининг ташкилотчиси бўлди. Саудия маликаси Абир бинт Фейсал Аль-Сауд лойиҳага молиявий кўмак кўрсатди.
Кўпчилик одамлар рассомлар ишидан баҳраманд бўлиш ва эсдалик учун суратга тушишга келмоқда. Лойиҳа бошқа туманларда ҳам қизиқиш уйғотди, шунинг учун келажакда бутун шаҳар кўриниши ўзгаришига умид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)