Буюк Британияда инглиз алифбоси ҳарфлари тасвирланган 10 пенсли тангалар муомалага чиқарилди. Ҳарфлар «Британияга оид» буюмлар ва ҳодисаларни акс эттиради. Масалан, Б ҳарфи Жеймс Бондни, С ҳарфи Стоунхенжни, А ҳарфи эса 20 метрли «Шимол фариштаси» ҳайкалини ифодалайди. Ҳаммаси бўлиб, 26 хил дизайнли 2,6 миллионта танга муомалага чиқарилган, деб ёзмоқда Meduza.
Изоҳ (0)