Воҳамизда бу йилги баҳор хайрли тадбирлар билан бошланди. Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида 1—3 март кунлари Эгамберган ҳожи ота хотирасига бағишлаб дзюдо бўйича 2002, 2003 ҳамда 2004—2005 йилларда туғилган ўсмир ўғил-қизлар ўртасида Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ўтказилмоқда. Мазкур беллашувда 1000 нафардан ортиқ ёш ўғил ва қизлар иштирок этмоқда.
Ғолибларга, жумладан, биринчи ўринни қўлга киритган 30 нафар ёш полвонга — велосипед, иккинчи ўринни олган 30 нафар иштирокчига — қимматбаҳо соврин ва медаль, дипломлар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган 60 нафар ўқувчига соврин, медаль ва дипломлар бериш кўзда тутилган.
Қизғин мусобақаларни Урганч давлат университети талабалари, умумтаълим мактаблари, лицей, коллеж ўқувчилари кузатиб бормоқда. Шуниси аҳамиятга моликки, бу мусобақага AL–BEYAZIM ELEKTRIK, NISO NUR ELEKTRIK, AZIYA ELETRO ENERGIYA ва VOSTOK ENERGIYA — электр асбоб ускуналарини ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарияти томонидан ҳомийлик қилинмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида