Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 94-мактабгача таълим муассасасида замонаваий кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълум вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кутубхона очилишининг асосий мақсади ёш авлодни ватанга, ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, одоб-ахлоқ, болаларда китобга муҳаббатни тарбиялашдан иборатдир.
Мазкур мутолаа хонасида 400 га яқин бадиий китоб, жумладан, рус, инглиз ва ўзбек халқ эртаклари ҳамда методик қўлланмалар мавжуд. Бу тажрибани вилоятда оммалаштириш мақсадида замонавий кутубхонага Самарқанд шаҳар мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва методистлари, тарбиячилар таклиф этилди. Инглиз тили тўгараги бўйича болалар билан ўтказилган машғулотлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Изоҳ (0)