«Дўстлар» сериалидаги Рэйчел Грин роли билан танилган америкалик актриса Женнифер Энистон ва унинг турмуш ўртоғи, актёр ва сценарист Жастин Теру ажрашиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 15 февраль куни TMZ портали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз йўллари айро тушиши лозим бўлган энг яхши дўстлармиз. Авайлаб сақлаб келинаётган дўстлигимизни давом эттиришни истаймиз», — дейди актёрлар ўз баёнотида. Нашрнинг маълум қилишича, эр-хотин 2017 йил охирида ажрашиш ҳақидаги қарорга келган.
Актёрлар 2012 йилда унаштирилган, 2015 йилда никоҳдан ўтган эди.
Изоҳ (0)