Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғли ҳудудларида 14–16 февраль кунлари учун кўчки хавфини эълон қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг тезкор рақамига (+99871 147-10-50) мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)