Бугун — 12 февраль куни Осиё қитъаси клубларининг энг нуфузли мусобақаси — Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи старт олади.
Мазкур турнирда Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» ҳамда вице-чемпион «Насаф» иштирок этади. Шунингдек, Сервер Жепаров Эроннинг «Истиқлол» ва Одил Аҳмедов Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клублари сафида Чемпионлар Лигасида тўп суради.
«Локомотив» Ўзбекистон чемпиони сифатида гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олганди. «B» гуруҳида «темирйўлчилар»га Қатарнинг «Ал-Дуҳайл», Амирликларнинг «Ал-Ваҳда», Эроннинг «Зоб Аҳон» клублари рақиблик қилади. Ўзбекистон чемпиони гуруҳ босқичини уй ўйини билан бошлайди ва уй ўйини билан якунлайди.
Айни вақтда Тошкентда Амирликларнинг «Ал-Ваҳда» клуби меҳмон бўлиб турибди. Бугун Тошкент вақти билан 16:00 да мазкур клуб «Локомотив»га қарши саф тортади. «Локомотив» стадионида ўтадиган ўйин Sport-TV каналида жонли намойиш этилади. Беллашувни япониялик ҳакам Тожо Минору бошқариб боради.
Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 1-тур 12 февраль, душанба
«Локомотив» — «Ал-Ваҳда»«Ал-Дуҳайл» — «Зоб Аҳон»
Изоҳ (0)