Футзал бўйича Осиё Чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида Эрон ва Япония терма жамоалари кураш олиб борадиган бўлди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоасига қарши залга чиққан форслар 7:1 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўлланма олди. Аввалроқ япониялик футзалчилар Ироқ устидан 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Футзал. Япония Осиё Чемпионатининг илк финалчисига айланди
11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари 3-ўрин соҳибини аниқлаб бериш учун залга чиқади. Эрон ва Япония ўртасидаги финал эса 16:00 да старт олади.Осиё Чемпионати Ярим финал 9 февраль, жума
Эрон — Ўзбекистон 7:1
Голлар: Жавод, 3 (1:0). Ҳасанзода, 4 (2:0). Тойибий, 11 (3:0). Жавод, 16 (4:0). Жавод, 17 (5:0). Ҳасанзода, 31 (6:0). Тойибий, 36 (7:0). Анасхон Раҳматов, 40 (7:1).Осиё Чемпионати бунга қадар 14 бор ўтказилган бўлиб, шуларнинг 11 тасида Эрон ва 3 тасида Япония ғолибликка эришган. Кунчиқар юрт термаси финалларда Ўзбекистон, Таиланд ва Эрон устидан ғолиб келган. Ўз навбатида форслар финалда Япония устидан 5 марта зафар қучган.
Ўзбекистон термаси финалда 4 марта ўйнаган ва барчасида имкониятни бой берган. 3-ўрин учун беллашувларда ҳам ўзбекистонлик футзалчилар 4 марта чиқиш қилган. Шуларнинг 3 тасида рақиблар таслим этилган.
Изоҳ (0)