10 февраль куни Россиянинг «НТВ» телеканалида «Ти супер!» халқаро танловининг иккинчи мавсумига старт берилади. Мазкур лойиҳада икки нафар ўзбекистонлик ғолиблик учун курашади, деб ёзади MyDay.
«Ти супер!» — вокал лойиҳаси бўлиб, унда ота-онасидан эрта етим қолган болаларга ўз иқтидорини намойиш этиш имконияти берилади. Бу йил лойиҳада 13 та давлатдан ташриф буюрган 82 нафар бола қатнашади. Лойиҳа қоидаларига кўра, танловда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қатнашиши мумкин.
15 ёшли Бобур Мажидов ўзи тарбияланаётган меҳрибонлик уйида ўтказиладиган барча тадбирларда иштирок этади. Шунингдек, шаҳар ва республика кўрик-танловларида қатнашади. Учувчи бўлишни орзу қилади.
10 ёшли Севинч Ходиева — қўшиқ куйлашни меҳрибонлик уйида бошлаган. Ҳозирда Севинч турли кўрик-танловлар ва фестивалларда қатнашиб келади. Туркияга саёҳат қилиш ва профессионал эстрада хонандаси бўлишни орзу қилади.
Изоҳ (0)