Франциянинг машҳур L'Equipe нашри футбол бўйича мамлакат чемпионатида энг катта маош олаётган футболчилар ўнлигини чоп этди. Рўйхатни «Барселона»дан рекорд нарх эвазига сотиб олинган Неймар бошқариб турибди.
222 миллион эвазига Каталонияни тарк этган бразилиялик ҳужумчи «ПСЖ» раҳбариятидан ҳар ҳафта 708 минг евро қабул қилиб олади. Унинг икки ҳафталик маоши салкам 1,5 миллион еврога тенг — бу эса францияликлар учун фантастик сумма демакдир.
Қизиғи, маоши бўйича Неймардан кейин иккинчи бўлиб турган Эдинсон Каванининг ҳафталик кирими деярли икки баробарга камроқ — 355 минг евро.
Кучли ўнликка «Монако»дан фақатгина Радамель Фалькао кира олди. Унинг ҳафталик маоши 173 минг евро ва бу борада Фалькао 9-ўринда қайд этилган. 10 таликнинг қолган барча аъзоси «ПСЖ» сафида тўп тепаётгани диққатга сазовор.
Мос равишда Килиан Мбаппе ҳафтасига 346 минг, Тьяго Силва 300 минг, Анҳель Ди Мария 258 минг, Маркиньос 258 минг, Тьяго Мотта 202 минг, Хавьер Пасторе 178 минг, Дани Алвеш 162 минг евро маош ишлаб топмоқда.
Изоҳ (0)