Сўнгги кунларда Фарғона водийсидаги сиқилган газ тўлдириш шохобчаларида юзлаб автомобиллар тўпланиб қолган навбатлар кузатилмоқда. Аҳолиси зич яшайдиган водийдаги транспортларнинг аксарияти метан газда юради, деб ёзади «Carzone.uz».
«Қўқон шаҳридаги газ заправкаларидан камида уч соатда қайтасиз», — дейди узоқ «сафар»дан қайтган ҳайдовчилардан бири. Унинг сўзларига кўра, баъзида ҳайдовчилар газ тўлдириш шохобчасида беш соатгача кутиб қолмоқда. Бунинг устига газнинг босими паст. Айрим шохобчаларнинг назоратчилари томонидан асосий навбат қаторидан ташқари «премиум-навбат» ҳам ташкил этилган. Узоқ кутишни истамаган ҳайдовчи қўшимча 5—10 минг тўлайди ва икки баробар тезроқ вақт ичида газ тўлдириб олади.
Қуйидаги фотосуратлар 2018 йилнинг 1 февралида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Боғдод ва Риштон туманларида олинган.
Бу ерда беш юздан ортиқ автомобиль навбат кутмоқда. Кун совуқ. Навбат эса камида уч соатда келади.
Бу ерда машина нисбатан кам. Эҳтимол чеккада жойлашгани учундир.