Италиянинг Пиза шаҳрида яшовчи эркак бир неча йил аввал унга ўз буйрагини берган ҳамширага уйланди, деб ёзади «РИА Новости».
Жакомо Скинази ва Чинция Стракуадаини беш йил аввал маҳаллий яҳудийлар жамияти котиби Скинази ўткир буйрак етишмовчилигидан даволанаётган Пиза касалхонасининг диализ бўлимида танишган эди. Даволанишга ҳафтада уч кун қатнаган бемор ва ҳамшира ўртасида илиқлик пайдо бўлган.
Трансплантация операцияси муқаррар бўлиб қолгач, аёлнинг буйраги беморнинг организми билан 99 фоиз мос келиши маълум бўлди. Буйрак кўчириб ўтказиш операцияси 2014 йилнинг июлида амалга оширилди. Ўтган дам олиш кунлари эса севишганлар турмуш қурди.
Изоҳ (0)