Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи олдидан легионер футболчилар лимитидан тўлиқ фойдаланишга қарор қилди ва яна икки нафар хорижлик футболчи билан шартнома тузди.
Жанубий Кореядан бўлган Чо Сук Жаэ энди «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли ҳужумчи бунгача «Чонбук Моторс» клуби сафида тўп суриб келаётганди. У ўз вақтида «Чоннам Драгонс», «Анянг» каби клубларда ҳам ўйнаган.
Ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида эса бразилиялик Нивалдо Тошкентга келадиган бўлди. 29 ёшли футболчи Белоруснинг «Динамо Брест» клубида ўйнаётганди. Ўз вақтида у Бразилиянинг «Бараунас», Қозоғистоннинг «Атирау», Россиянинг «Сибирь», «Луч Энергия» клубларида ҳам ўйнаган.
Бунгача «Локомотив» сафида грузиялик Кахи Maxарадзе ҳамда сербиялик Игорь Елич бор эди. Шу тариқа «темирйўлчилар» Чемпионлар Лигасининг 3+1 легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланди.
Изоҳ (0)