Бугун — 27 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Чемпионатининг финал ўйинида Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Ўз жамоаларини финалга қадар етаклаб келган мураббийлар ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди. Ўзбекистонликлар устози Равшан Ҳайдаров Япония ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар олдидан бўлгани каби, шогирдларининг муваффақиятига тўла ишонмоқда.
Осиё Чемпионатида 5 та ўйин ўтказдик. Ҳар бири ўзига яраша қийин кечди ва ҳар биридан сабоқ олдик. Энди уларни унутиб, бугун фақат финалда ғолиб чиқишга эътибор қаратамиз.Вьетнам термаси кутилмаганда финалга қадар етиб келгач, мамлакат кўчаларида катта байрам бошланиб кетди. Бу эса табиийки, футболчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатган.Ҳамма ҳам ҳал қилувчи ўйинда иштирок этишни истайди. Сезиб турибманки, Вьетнамга қарши ўйин оғир кечади. Чунки кучсиз жамоа бу босқичгача етиб кела олмасди. Шундай бўлса-да, бемалол айтаман: жамоам финалга тайёр. Биз ғалабадан бошқа нарса ҳақида ўйлаётганимиз йўқ.
Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U23 бош мураббийи
Шу вақтгача қандай ўйнаган бўлсак, финалда ҳам шундай бўлади. Бу ергача келишимизни Вьетнам кўчаларида қандай нишонлаганларини кўрдик, бу бизнинг кайфиятимизни кўтарди, ўзимга ҳам қаттиқ таъсир қилди, мураббий бўлиб ишлаётганимдан фахрланиб кетдим.Мана шу туйғу охиригача сақланиб қолиши учун ҳам бугун ютмасак бўлмайди. Мақсадимиз — вьетнамликларга қувонч улашиш. Аммо рақиб жуда кучли ва тезкор. Улар ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олади.
Парк Ханг Сео, Вьетнам U23 бош мураббийи
Изоҳ (0)