Кеча — 25 январь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ўз ваколатларини Очилбой Раматовга топширди ва ўзи формати ўзгарган Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг биринчи вице-президенти этиб тайинланди.
ЎФФ ҳисобот-сайлов конференцияси олдидан Умид Аҳмаджонов президентлигида амалга оширилган ишлар видео-ҳисобот тарзида тақдим этилди. Уни қуйида томоша қилиш мумкин. Қайд этиш керак, Аҳмаджонов ўтган йилнинг сентябрь ойида Мираброр Усмоновни алмаштириб, ЎФФ президенти этиб сайланганди. Кейинроқ Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб тайинланди ва ЎФФ раҳбарлигини Раматовга топширди.
Изоҳ (0)