16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновни Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах самимий қутлади.
Томас Бах олдиндаги тўрт йиллик Умид Аҳмаджонов учун омадли келишини истаган. Шунингдек, МОҚ ва ХОҚ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқишига умид билдириб қолган.
22 январь куни, шунингдек, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ҳамда Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ ҳам Умид Аҳмаджонов номига ўз табрикномасини юборди. Мактубда айтилишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Осиёда спорт ҳаракатини ривожлантириш ва унинг ғояларини илгари суришда Ас-Сабоҳ бошчилик қилаётган ташкилотнинг энг яқин ҳамкорига айланиб улгурган. Аҳмаджоновнинг янги президент этиб сайланиши бу борадаги ришталарни янада мустаҳкамлашига умид билдириб қолинган.
Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)